Ўзбекистон | 16:32 / 02.11.2023
18712
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Институт ректори вилоят ҳокимига ёшлар масалалари бўйича ўринбосар бўлди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Комилжон Собирович Комилов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. 

Комилжон Комилов 1980 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 2000 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини ҳамда 2002 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаб, таълим соҳасида бир қанча раҳбар лавозимларида, хусусан Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали директори бўлиб ишлаган. 2020 йил ёзида ушбу филиал негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти тузилган, 2021 йил февралида Комилов унда ректор сифатида ишлай бошлаган.

2022 йил февралидан буён Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Насибулло Мўминов Асака тумани ҳокими лавозимига ўтказилганди.

Мавзуга оид