Ўзбекистон | 08:20 / 11.11.2023
9020
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда бир кунда иккита йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ юз берди

Яшнобод туманида 21-сонли автобус йўл ўртасида турган енгил автомобил билан тўқнашган, Мирзо Улуғбек туманида эса қайрилиб олмоқчи бўлган 151-сонли автобуснинг олд қисмига автомобил урилган.

Фото: Видеодан кадр

Тошкентда бир кунда йўловчи автобуси билан боғлиқ иккита йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси Ашхобод боғи чорраҳасида MAN русумли 21-сонли автобус йўл қатнов қисмининг чап бўлагида тўхтаб турган Nexia-1 автомобилнинг орқа қисмига бориб урилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, автобус йўл қатнов қисмининг чап бўлагида ҳеч қандай авария ҳолатини англатувчи белгиларини қўймасдан ва авария чироқларини ёқмасдан тўхтаб турган енгил автомобилга бориб урилган. Автомобил ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мирзо Улуғбек туманида Мирзо Улуғбек шоҳкўчасида «Буюк Ипак йўли — Чингелди» метро йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 151-сонли йўловчи автобуси Equinox русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.

Equinox қайрилиб олмоқчи бўлган автобуснинг олд қисмига келиб урилган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид