Пентагон раҳбари Киевга эълон қилинмаган ташриф билан келди
АҚШ мудофаа вазири Украинага «Рамштайн» форматидаги янги учрашув арафасида келди ва Киев янада қўллаб-қувватланиши ҳақида маълум қилди.
«Мен ҳозиргина Киевга Украина раҳбарлари билан учрашиш учун келдим. Мен муҳим хабарни етказиш учун келганман: Қўшма Штатлар Украинани Россия агрессиясига қарши курашда - ҳозир ҳам, келажакда ҳам қўллаб-қувватлашда давом этади», - деб ёзди АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин 20 ноябр, душанба куни Х ижтимоий тармоғида.
Хабарга унинг Киевдаги вокзалда тушган сурати ҳам илова қилинган. Остиннинг Украинага сафари аввалдан эълон қилинмаган эди.
Пентагон сайтида таъкидланишича, ташриф чоғида Америка мудофаа маҳкамаси раҳбари Украина раҳбарияти билан стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, жумладан, «Украина қуролли кучларини ҳам қишда зарур бўлган жанговар имкониятлар билан таъминлаш, ҳам ўз мамлакатини келажакдаги Россия таҳдидларидан ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилади».
Шу ҳафта охирида Остин онлайн режимда ўтказиладиган Украина мудофааси бўйича «Рамштайн» форматидаги алоқа гуруҳининг 17-йиғилишини ўтказади. Учрашувда 50 га яқин давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
05:07
Байден Украинага ATACMS ракеталари билан Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берди
16:28 / 17.11.2024
Фронтдаги вазият: Украина қуролли кучлари мудофааси кўплаб участкаларда қуламоқда
14:24 / 17.11.2024
«Энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири». РФ қўшини Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар уюштирди
10:05 / 17.11.2024