Ўзбекистон | 08:14 / 24.11.2023
4138
2 дақиқада ўқилади

Октябр ойида кўчмас мулк савдоси 10 фоизга камайди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда октябр ойида кўчмас мулк савдоси 10 фоизга камайганини маълум қилди. Мамлакатда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг 51 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятларига тўғри келмоқда.

Фото: Kun.uz

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўзининг навбатдаги шарҳида кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришларни таҳлил қилди.

Октябр ойида кўчмас мулк савдоси 10 фоизга камайди, олди-сотди битимлари сони бир ой олдинги 23 мингтага нисбатан 21 мингтани ташкил этди.

Кўчмас мулкни сотиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 7 фоизга камайди. Сотувлар пасайишининг энг юқори суръатлари Тошкент – 27 фоиз, Жиззах – 19 фоиз ва Сирдарё вилоятларида қайд этилди – 15 фоиз .

Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг 51 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятларига тўғри келади.

Октябр ойида Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи сентябрь ойидаги 9,1 долларга нисбатан 4,4 фоизга ошиб, 1 квадрат метр учун 9,5 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг 11 та туманидан 10 тасида уй-жой ижараси нархининг ошиши қайд этилди.

Октябр ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархининг ўртача ўсиши бир квадрат метр учун 0,3 фоизга ошди, ўтган йилнинг октябрь ойидан буён иккиламчи уй-жой нархи деярли 20 фоизга ошди.

Мавзуга оид