Германия Ўзбекистонга ерлар мелиоратив ҳолатини яхшилашда ёрдам бериши мумкин
Ўзбекистон ва Германия қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳадов Германия Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги парламент давлат котиби Офелиа Ник билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида Германия билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат котиби Германияда иқлим ўзгариши, сув танқислиги оқибатида юзага келган муаммоларга тўхталиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳсулотлар ишлаб чиқаришда янги ва тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳамда инновацион билим ва кўникмалар трансфери масалаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у немис томони экологик талабларга жавоб берадиган сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, ерни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, эрозияга қарши курашиш йўналишларида тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.
Суҳбат чоғида Орол денгизининг қуриши жаҳон миқёсидаги муаммо эканлиги таъкидланди ва бу борада денгизнинг қуриган тубида ўрмонзорлар ташкил қилишда ҳамкорликни кенгайтириш ва янги лойиҳалар ишлаб чиқиш масаласида фикр алмашилди.
Юқорида қайд этилган ва бошқа йўналишларда алоқаларни жадаллаштириш мақсадида ГФР Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги парламентар давлат котиби Офелиа Ник бошчилигидаги делегациянинг келгуси йилда Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди. Ташриф доирасида икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари ўртасида ишчи гуруҳнинг 4-йиғилишини ўтказиш, Ўзбекистон ва Германия озиқ-овқат ва аграр соҳасидаги компаниялар иштирокида бизнес-форум ташкил этиш, ГФР ҳукумати кўмагида Орол бўйида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ҳамда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича музокаралар ўтказишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
00:32 / 16.11.2024
Хавфли нафас олиш аппаратлари туфайли Philipsʼга қарши коллектив даъво киритилди
10:11 / 15.11.2024
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
14:00 / 14.11.2024
ХДИ раҳбари Мерц Германия сиёсатини тубдан ўзгартиришни талаб қилмоқда
20:26 / 12.11.2024