Ўзбекистон | 11:43 / 05.12.2023
38696
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво кескин совиши кутилмоқда

Айрим ҳудудларда қор ёғиши мумкин.

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 9–14 декабр кунлари кутилаётган об-ҳаво прогнози ҳақида маълумот берди. Шу кунларда мамлакат ҳудудига шимолдан босқичма-босқич совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 

9 декабр куни республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 10 декабрда шимолий ва чўл ҳудудларида, 11 декабрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради ва 12−14 декабр кунлари кечаси −10...−13 даража, кундузи −5...−8 даражагача; шимолда кечаси −17...−20 даража, кундузи −9...−12 даражагача пасаяди.

Бундан аввалроқ, жаҳон прогноз марказларининг дастлабки ҳисоб-китоблари асосида Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали Россиясининг шимолий Европа ҳудудларидан 9−10 декабр кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 11−12 декабрда эса бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид