Ўзбекистон | 14:00 / 09.12.2023
8805
1 дақиқада ўқилади

Бахтиёр Саидов Анналена Бербок билан учрашди

Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирлари Скопе шаҳрида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг қамровли кун тартибини муҳокама қилди.

Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шимолий Македонияга ташрифи давомида ГФР ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашди.

«Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашишдан мамнунмиз», - деб ёзган Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигининг кенг қамровли кун тартиби муҳокама қилинган, олий даражада эришилган барча келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилган.

Май ойи бошида Берлинда бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ТИВ раҳбарлари Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолаган эди. Музокаралар олий даражадаги Ўзбекистон-Германия  саммити арафасида бўлиб ўтди.

Мавзуга оид