АҚШ разведкаси: урушда 315 минг россиялик ҳалок бўлди ва жароҳат олди
Россиянинг Украина билан урушдаги йўқотишлари ҳалок бўлган ва жароҳат олган 315 минг кишини ташкил этади, деб хабар қилмоқда Reuters ҳамда CNN АҚШ разведка маълумотларига таяниб.
Россиянинг Украина билан урушдаги йўқотишлари ҳалок бўлган ва жароҳат олган 315 минг кишини ташкил этади. Бу ҳақда Reuters ҳамда CNN 12 декабр, сешанба куни Америка разведка хизматларининг махфий маълумотларига таяниб хабар берди.
Разведка маълумотлари билан таниш бўлган нашр манбаларининг таъкидлашича, Россия қуролли кучларининг шахсий таркиб ва зирҳли техникадаги йўқотишлари «мамлакатнинг ҳарбий модернизациясини 18 йилга орқага сурди».
Россия Авдийивка яқинидаги ҳужум пайтида жиддий йўқотишларга дуч келди
Америка разведкаси маълумотларига кўра, Украинага қарши уруш бошланганда Россия армиясида 3500 та танк бўлган, шундан 2200 таси йўқ қилинган. Бундан ташқари, 13600 та пиёда жанговар машина ва бронетранспортёрдан 4400 таси йўқ қилинган, бу уларнинг 32 фоизини ташкил этади.
Шу куни АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Эдриенн Уотсон 2023 йил октябр-ноябр ойларида Россия армиясида Авдийивка яқинидаги ҳужум чоғида 13 минг киши ҳалок бўлган ва яралангани, 220 дан ортиқ зирҳли техника йўқотилганини маълум қилди. Россия ва Украина урушдаги йўқотишлари ҳақида расмий маълумот бермаяпти.
Мавзуга оид
16:28
Фронтдаги вазият: Украина қуролли кучлари мудофааси кўплаб участкаларда қуламоқда
14:56
Ижросини 11 йил кутган “ҳукм”: 18 ёшли чечен қизни зўрлаб ўлдирган россиялик зобит тақдири ҳақида
14:24
«Энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири». РФ қўшини Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар уюштирди
10:05