Ўзбекистон | 11:39 / 14.12.2023
3014
1 дақиқада ўқилади

Швеция Ўзбекистон билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Онкология, неврология, диабет, генетик ва респиратор касалликлар бўйича миллий кадрлар малакасини оширишга қаратилган дастлабки келишувларга эришилди.

Фото: Дунё АА

ТИВнинг Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Стокгольм шаҳрида Швециянинг AstraZeneca AB компанияси вакиллари билан республикамиз соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш масалалари бўйича учрашув ўтказди.

"Дунё" хабарига кўра, музокара жараёнида республикада ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган дори воситаларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, онкология, неврология, диабет, генетик ва респиратор касалликлар бўйича миллий кадрлар малакасини оширишга қаратилган дастлабки келишувларга эришилди.

Мавзуга оид