Сурхондарё вилояти ҳокими Афғонистон вакиллари билан учрашди
Икки томонлама савдо, транспорт, темир йўл, таълим ва экология соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама этилди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон–Афғонистон чегараолди савдо-иқтисодий ҳамкорлик қўшма комиссиясининг тўртинчи йиғилишида иштирок этди.
Тадбирда Афғонистоннинг Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо бошчилигидаги делегация билан расмий музокаралар олиб борилган.
Унда савдо, транспорт, темир йўл ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, геология йўналишида кооперация алоқаларини ўрнатиш, табиий пардозбоп тошлар хомашёсини ҳамкорликда қайта ишлаш, қумли чанг шамолларининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида Амударё бўйига туташ ҳудудларда «Яшил белбоғ» ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилиш масалалари муҳокама этилган.
Мажлисда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ҳам иштирок этган.
Мавзуга оид
17:01 / 29.10.2024
Афғонистонда аёл олти эгизакни дунёга келтирди
07:30 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси тайинланди
23:27 / 27.10.2024
ОАВ: «Толибон» аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади
19:13 / 23.10.2024