Германия Украинага қишки ёрдам тайёрламоқда
Германия техник ёрдам хизмати Украинага генераторлар, иситиш мосламалари, ухлаш учун қопчалар, чодирлар ва яшаш учун контейнерлар юборади.
Германияда фавқулодда вазиятлар вазирлиги функцияларини бажарувчи THW (Technisches Hilfswerk) техник ёрдам хизмати Украина учун янги гуманитар ёрдам партиясини тайёрламоқда. Германия ташқи ишлар ва ички ишлар вазирликларининг 15 декабр, жума куни эълон қилган қўшма баёнотида айтилишича, у 500 та генератор, 900 та иситиш мосламаси, 1700 та изоляцияланган уйқу қопчаси, шунингдек, чодирлар ва яшаш учун мўлжалланган контейнерларни ўз ичига олади. Ушбу таъминотнинг умумий қиймати 6,1 миллион еврони ташкил қилади.
Янги қишки ёрдам пакетини шарҳлар экан, Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер THW аллақачон Украинага 400 партиядан ортиқ юк жўнатганини таъкидлади, бу - немис ташкилотининг энг йирик юки. «Биз шошилинч ёрдам керак бўлган жойларда ёрдам беришда давом этиш ниятидамиз, - деди вазир. - Украиналик ўт ўчирувчилар, қутқарув хизматлари ва ФВВга ёрдам берамиз».
«Кўпчилик бозорларга бориб, совғалар тайёрлаётган бир пайтда, Россия бу қишда Украина энергетика тузилмасига қарши уруш олиб боришда давом этмоқда. 20 даража совуқда иссиқлик коммуникацияларини йўқ қилиш ва одамларни совуқдан ўлимга маҳкум этиш мақсади кўзланган», - дейди Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Анналена Бербок.
Аввалроқ THW Украинага 1300 та кучли генераторлар, 20 та аккумуляторлар, 120 та автомобиллар, экскаваторлар ва бошқа ихтисослаштирилган машиналар юборганди.
Мавзуга оид
14:24
«Энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири». РФ қўшини Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар уюштирди
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
14:00 / 16.11.2024
Умеров: Украина Россия томонидан эгаллаб олинган барча ерларни қайтариб олмоқчи
13:46 / 16.11.2024