Ўзбекистон | 08:44 / 16.12.2023
4766
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президентининг ва ЕИнинг махсус вакиллари афғон муаммосини тартибга солишни муҳокама қилди

Ўзбекистон президентининг ва ЕИнинг махсус вакиллари афғон муаммосини тартибга солиш ва халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласида БМТнинг етакчи ўрни муҳимлигини таъкидладилар.

Фото: Дунё

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус элчиси Томас Никлассон билан видео-конференц-алоқа шаклида учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, хусусан, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, жумладан, Афғонистондаги жорий вазият муҳокама қилинди.

Афғон муаммосини тартибга солиш ва халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласида БМТнинг етакчи ўрни муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар Афғонистоннинг янги ҳукуматига нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг яхлит ёндашувини ишлаб чиқмасдан туриб, ўткир ижтимоий-гуманитар инқирозни бартараф этиш, шунингдек, мамлакатда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига ҳисса қўшиб бўлмаслигини қайд этдилар.

Мавзуга оид