Россия Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажмини оширмоқчи
Россия Ўзбекистонга нефт ва нефт маҳсулотлари экспортини ошириш имкониятларини ўрганмоқда, деди мамлакат саноат ва савдо вазири Денис Мантуров.
Россия Ўзбекистонга нефт ва нефт маҳсулотлари экспортини кўпайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров 15 декабр куни Москвада ўтказилган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида маълум қилди.
Унга кўра, томонлар стандартлаштириш ва метрология соҳасида самарали ҳамкорлик қилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон томонидан синов лабораторияларини модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш учун синов ускуналарининг тавсия этилган рўйхатлари шакллантирилган.
«Бунинг натижасида ЕОИИ (Евросиё иқтисодий иттифоқи)нинг 15 та техник регламенти талабларига мувофиқлигини баҳолаш мумкин бўлади. Биз энергетика соҳасидаги ҳамкорликка катта аҳамият берамиз ва Ўзбекистонга нефт ва нефт маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш имкониятларини ўрганмоқдамиз», — деган Мантуров.
Таъкидланишича, Россия Ўзбекистоннинг ўз минерал-хомашё базасини ривожлантириш истагини қўллаб-қувватлайди ва геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишни давом эттиришга тайёр.
«Бизда Орол денгизи ва унга туташ ҳудудларда нефт ва газни қидириш бўйича муваффақиятли лойиҳалар мавжуд. Собиқ совет тарихида биринчи марта Ўзбекистон ҳудудида углеводород хомашёси учун сейсмик қидирув ишлари олиб борилди. Уларнинг натижалари минтақада йирик, асосан газ конлари топилишини имконини беради», — деди у.
Мавзуга оид
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
18:18 / 16.11.2024
Россияда мигрантларни назорат этадиган «Мигрант ID» жорий қилиниши мумкин
13:46 / 16.11.2024