Ўзбекистон | 13:00 / 19.12.2023
5799
3 дақиқада ўқилади

Етказиб бериш хизмати: Uzum Business бизнес учун масофавий ҳисобварақларни очиш хизматини ишга туширди

Фото: Капиталбанк

“Капиталбанк” ўзининг сайёр менежерлар хизматини ривожлантирмоқда ва юридик шахслар учун банк маҳсулотларини расмийлаштириш учун ҳужжатларни етказиб бериш хизматини ишга туширмоқда. Эндиликда тадбиркорлар филиалга келмасдан туриб, “Капиталбанк”да ҳисоб рақамини очишлари мумкин. Сиз биринчи ёки қўшимча ҳисоб рақамини очиш учун Uzum Business веб-сайтида ариза қолдиришингиз мумкин. Банк менежери барча зарур ҳужжатларни керакли манзилга етказиб беради, мижознинг офиси, савдо шохобчаси ёки бошқа қулай жойда тадбиркорлар учун кўрсатиладиган хизмат турлари ҳақида гапириб беради, шунингдек Uzum Business иловасини ўрнатиш ва унинг функционал  имкониятларини намойиш этишда ёрдам беради. Хизмат тури аллақачоноқ Тошкент шаҳрида мавжуд, келажакда бу имконият мамлакатимизнинг бошқа вилоятларидаги тадбиркорлар учун ҳам йўлга қўйилади.

— Биз учун тадбиркорлар бизнесга эътибор қаратишлари муҳимдир ва биз улар учун навбатларсиз қулай банк яратамиз. Шу билан бирга, банк маҳсулотларини масофадан рўйхатдан ўтказиш бўйича хизматимиз даражаси анъанавий савдо каналларидан асло қолишмайди”, —дея таъкидлайди “Капиталбанк”нинг Масофавий қўллаб-қувватлаш ва техник хизмат кўрсатиш департаменти директори Юлия Смирнова. — Биз нафақат тадбиркор офисига ҳужжатларни этказиб бериш, балки мижозларга маҳсулот тури ва хизматлар бўйича маслаҳатлар бериш, мижозларга энг яхши тажрибани тақдим этиш учун сайёр соҳа маслаҳатчилари хизматини ривожлантирмоқдамиз.

Ҳисобварақ очилганда тадбиркорлар, шунингдек йил охиригача, 3 ойлик бепул нақд ҳисоб-китоб хизматлари ва бутун хизмат кўрсатиш муддати давомида 7% гача бўлган тўловлар билан ҳисобварақ қолдиғи бўйича ҳисобланган фоизларни оладилар. Таклиф чексиз миқдордаги ҳисобларни ўз ичига олади, бошқа банкларга барча дебет операциялари таклиф муддати учун 0,1% комиссия тўлови билан амалга оширилади.

Uzum Business хизмат тури - бу “Капиталбанк” юридик шахслари- мижозлар учун масофавий банк хизматларини бирлаштирадиган платформадир. Илова биометрик маълумотлардан фойдаланган ҳолда киришни тўғирлаш, иш ҳақи варақларини юритиш ва имзолаш, тезкор ўтказмаларни амалга ошириш, хориж валютасини сотиб олиш ва сотиш, мунтазам амалга ошириладиган тўлов шаблонларини созлаш ва транзакцияларни тезкор текшириш имконини беради. Веб-версия ва иловани синхронлаштириш туфайли ҳар бир версия энг сўнгги маълумотларни тақдим этади, шунинг учун тўлов шаблонларини компьютер орқали тўлдириш, имзо қўйиш ва илова орқали тўловни юбориш мумкин.

Иловани юклаб олиш учун:

IOS: apps.apple.com/uz/app/uzum-business-kapitalbank

Android: play.google.com/store/apps/

Сайт: business.uzum.uz/

Банкнинг сайёр менежери билан учрашув учун аризани www.business.uzum.uz сайти ёки (+998) 78−148−11−22 телефон рақами орқали расмийлаштириш мумкин.

Реклама

Мавзуга оид