Ўзбекистон | 21:31 / 25.12.2023
5680
1 дақиқада ўқилади

Наслчилик субъектлари учун солиқ имтиёзи узайтирилди 

Имтиёзлар 2025 йил 1 январга қадар қўлланади. 

Фото: agroinspeksiya.uz

«Наслчилик хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзи муддати иқтисод қилинган маблағларни асосий фаолиятни ривожлантиришга йўналтириш шарти билан 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Мавзуга оид