Ўзбекистон | 10:01 / 25.12.2023
9658
1 дақиқада ўқилади

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди 

Вазирлар Маҳкамасида бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.

“Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди. 

Қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

Вазирлар Маҳкамасида бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.

Қўмита раиси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари – вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари лавозими;

туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари – туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари лавозими киритилди.

Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

Мавзуга оид