Тошкент вилоятидаги автобус ва микроавтобусларда йўлкира нархи ошди
Тошкент вилоятида йўловчиларни ташиш хизматлари бўйича янги тарифлар белгиланди. Эндиликда автобуслардан фойдаланганлик учун 1500 сўм, йўналишли такси (микроавтобус)лар учун 2000 сўм тўланади.
Тошкент вилоятида йўловчиларни ташиш хизматлари бўйича янги тарифлар белгиланди. Бу вилоят ҳокимининг 29 декабрдаги қарорида кўзда тутилган.
Унга кўра, йўлкира нархлари автобусларда бир нафар йўловчи учун 1500 сўм (илгари 1000 сўм эди), йўналишли такси (микроавтобус)ларда 2000 сўм (1500 сўм эди) этиб белгиланди.
Бундай қарор шаҳар йўналишида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматлари харажатларининг, жумладан, ёқилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмларнинг қимматлашгани, корхоналарнинг молиявий жиҳатдан зарар кўрмаслигининг олдини олиш муносабати билан қабул қилинган.
Мавзуга оид
12:10 / 29.10.2024
Тошкент вилоятида фуқаро ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади
18:09 / 25.10.2024
Янги Тошкент шаҳри учун Тошкент вилоятидан қўшимча ер ажратилди
12:30 / 24.10.2024
Тошкент вилоятининг уч ҳудудида сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ аниқланди
13:30 / 22.10.2024