Ўзбекистон | 11:34 / 05.01.2024
10338
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда энг кўп ва энг кам саноат корхоналари жойлашган ҳудуд маълум қилинди

Қайси ҳудудда саноат корхоналари сони кўплиги ва камлиги тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 декабр ҳолатига жами 71 110 та саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган – 11 864 та.

Ўз навбатида, энг кам саноат корхоналари Сирдарё вилоятида жойлашган– 1583 та.

Кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Фарғона вилоятида – 8057 та;
  • Тошкент вилоятида – 7398 та;
  • Самарқанд вилоятида – 6321 та;
  • Андижон вилоятида – 5614 та;
  • Наманган вилоятида – 5057 та;
  • Бухоро вилоятида – 4261 та;
  • Хоразм вилоятида – 4177 та;
  • Қашқадарё вилоятида – 3990 та;
  • Қорақалпоғистон Респ – 3677 та;
  • Сурхондарё вилоятида – 3248 та;
  • Навоий вилоятида – 3192 та;
  • Жиззах вилоятида – 2671 та.

Мавзуга оид