Ўзбекистон | 19:24 / 05.01.2024
5908
1 дақиқада ўқилади

Сенатда ерусти метроси эскалаторлари ишдан чиққани танқид қилинди

Сенат масъул идоралардан эскалатор ва лифтларни тўлиқ ишга туширишни талаб қилмоқда. 

Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида Тошкентдаги айрим бекатларда эскалаторлар билан боғлиқ муаммолар аниқланган. 

Қайд қилинишича, «Тошкент метрополитени»га қарашли айрим бекатларида, хусусан, «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан ерусти метросининг 4- (Олмос), 5- (Роҳат), 10- (Толариқ), 13- ва 14-бекатларида ўрнатилган эскалаторлар ишдан чиққани аниқланган. 

Қўмита масъул тузилмаларни жалб қилган ҳолда эскалатор ва лифтларни тўлиқ ишга тушириш чораларини кўриш ҳамда бажарилган ишлар натижалари юзасидан маълумот тақдим этишни сўраб, Тошкент шаҳар ҳокими ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раисига расмий хат жўнатган.

Таъкидланишича, ушбу масала юзасидан Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида масъул ташкилот раҳбарларининг ахбороти эшитилади.

Мавзуга оид