Жаҳон | 16:08 / 09.01.2024
6198
2 дақиқада ўқилади

Оқ уйда Киевга замонавий қуроллар етказиш масаласи муҳокама қилинди

Америка мудофаа саноати вакиллари билан учрашув мавзуси Украинанинг Америка илғор ҳарбий технологияларидан фойдаланиши имконияти бўлди.

Фото: Evan Vucci/AP/picture alliance

8 январ, душанба куни АҚШ президенти маъмуриятининг юқори мансабдор шахслари Америка мудофаа саноати вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашув мавзуси Украинанинг Америка илғор ҳарбий технологияларидан фойдаланиши истиқболлари бўлди, деб ёзади Reuters Оқ уйнинг юқори мартабали мулозимига таяниб. 

«Суҳбат бир қатор тизимлар, жумладан, дронлар, шунингдек, душман дронларига қарши кураш мавзуларига бағишланди. Бундан ташқари, миналардан тозалаш масаласига тўхталди», деди журналистларга йиғилиш иштирокчиларидан бири. 

Тадбирда Миллий хавфсизлик кенгаши аъзоларидан ташқари, мудофаа компютер тизимларига ихтисослашган Palantir Technologies ва Anduril Industries компаниялари, шунингдек, дронлар ва уларга қарши кураш воситаларини ишлаб чиқарувчи Skydio компаниялари вакиллари иштирок этди. 

Агентлик таъкидлаганидек, Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан йиғилишни «Украина жанг майдонида олға силжиши ва динамикасига тўсқинлик қилаётган асосий технологик қийинчиликларни енгиб ўтишида ёрдам олишига янги урғу бериш» учун ташкил қилган.

https://www.dw.com/ru/v-belom-dome-obsudili-postavki-sovremennogo-oruzia-kievu/a-67924700

Мавзуга оид