Ўзбекистон | 13:08 / 15.01.2024
8266
2 дақиқада ўқилади

«Тайван — Хитойнинг ажралмас қисми» — Ўзбекистон ТИВ Тайвандаги президентлик сайлови юзасидан муносабат билдирди

Вазирлик Ўзбекистон ҳукумати «Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлаши ва Тайван Хитойнинг ажралмас қисми эканини таъкидлади.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 13 январ куни Тайванда бўлиб ўтган президентлик сайловлари юзасидан баёнот берди.

Вазирлик Ўзбекистон томони Тайванда бўлиб ўтган сайловлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлаган.

«Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашимиз ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор маълум қиламиз», — дея таъкидлади ТИВ.

Ўзбекистон икки соҳил ўртасидаги муносабатларнинг тинч йўл билан ривожланишининг қатъий тарафдори ҳамда ХХР ҳукуматининг Хитойни бирлаштириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши қўшимча қилинган.

  • Маълумот учун, Тайвандаги президентлик сайловида ҳукмрон Демократик тараққиёт партияси номзоди, амалдаги вице-президент Уилям Лай (Лай Синдэ) 40 фоиздан ортиқ овоз олган ҳолда ғалаба қозонди. У Хитойга иқтисодий қарамликни қисқартириш ва АҚШ билан яқинлашиш тарафдори ҳисобланади.

Мавзуга оид