Ўзбекистон | 11:50 / 16.01.2024
27906
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг қайси вилоятида доимий аҳоли сони энг кўплиги маълум қилинди
Ҳудудлар кесимида 2024 йил бошига доимий аҳоли сони тўғрисида маълумот тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикасида 2024 йил 1 январ ҳолатига доимий аҳоли сони қарийб 36,8 млн кишини ташкил этган.
Статистика агентлиги маълумотларга кўра, ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 4,2 млн киши.
Ундан кейинги ўринлардан доимий аҳоли сони мос равишда 4,06 млн киши ҳамда 3,5 млн кишини ташкил этган Фарғона вилояти ва Қашқадарё вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудларда қуйидагича кўриниш олди:
- Андижон вилояти – 3,3 млн киши;
- Наманган вилояти – 3,06 млн киши;
- Тошкент вилояти – 3,05 млн киши;
- Тошкент шаҳри – 3,04 млн киши;
- Сурхондарё вилояти – 2,8 млн киши;
- Бухоро вилояти – 2,04 млн киши;
- Қорақалпоғистон Р. – 2 млн киши;
- Хоразм вилояти – 1,9 млн киши;
- Жиззах вилояти – 1,5 млн киши;
- Навоий вилояти – 1,07 млн киши;
- Сирдарё вилояти – 914 минг киши.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024