АҚШ яманлик ҳусийларни террорчилар рўйхатига қайта киритди
3 йил олдин АҚШ ҳусийларни террорчилар рўйхатига киритган, аммо 1 ойдан кейин чиқариб ташлаган эди.
АҚШ расмийлари «Ансоруллоҳ» ҳаракати (яманлик ҳусийлар номи билан ҳам танилган) Қизил денгизда кемаларга ҳужумлари муносабати билан глобал террорчилар рўйхатига (Specially Designated Global Terrorist) киритилганини эълон қилди.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан айтганидек, ҳусийларни террорчилар рўйхатига киритиш «уларнинг молиялаштирилишини олдини олишда муҳим восита» бўлади. Қарор 30 кундан кейин кучга киради. Агар ҳусийлар Қизил денгиздаги ҳужумларини тўхтатса, бу масала қайта кўриб чиқилади, деб аниқлик киритди Оқ уй.
2021 йил январда Доналд Трамп маъмурияти «Ансоруллоҳ»ни хорижий террористик ташкилот ((Foreign Terrorist Organization) сифатида белгилаган эди. Шундан сўнг, БМТ бундай қарор Яманда оғир инқироз ва кенг тарқаладиган очарчилик хавфини келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирди.
Бир ой ўтгач, 16 феврал куни ҳусийлар янги президент Жо Байден маъмурияти қарори билан террорчилар рўйхатидан ўчирилди. Оқ уйнинг таъкидлашича, бу қарор оғир гуманитар вазият билан боғлиқ, чунки гуруҳнинг террорчилар рўйхатига киритилиши яманликларнинг озиқ-овқат ва ёқилғи билан таъминланишига «ҳалокатли таъсир кўрсатган».
2023 йил кузидан бери Яман ҳусийлари Қизил денгиздаги кемаларга мунтазам ҳужум қилиб келади. 14 ноябр куни гуруҳ Исроил билан боғлиқ бўлган барча кемаларга ҳужум қилишини эълон этди. Ҳужумлар туфайли йирик юк ташиш компаниялари кемаларнинг Сувайш канали орқали ўтишини тўхтатиб қўйган ёки уларни бошқа йўналишлар бўйлаб жўнатган.
10 январ куни Британия Мудофаа вазирлиги Британия флоти эсминецлари Америка кемалари билан биргаликда Қизил денгизда ҳусийларнинг энг йирик ҳужумини қайтарганини маълум қилди. Эртаси куни АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги ҳусий нишонларига зарбалар берди. Байден зарбаларни «мудофаа ҳаракатлари» деб атади.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024