НАТО Ҳарбий қўмитаси: Россия ҳужумига тайёрмиз
Яқин ойларда НАТО душман ҳужумига тайёргарликнинг янги даражасини кўрсатиш учун мўлжалланган рекорд даражадаги ташкил этиладиган машғулотлар ўтказади.
Шимолий Атлантика алянси Россиянинг эҳтимолий ҳужумига тайёр. Бу ҳақда 18 январ, пайшанба куни Брюсселда бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида НАТО Ҳарбий қўмитаси раиси Роб Бауэр ва Европадаги иттифоқчи кучлар олий қўмондони Кристофер Каволи маълум қилди. «Биз мудофаа иттифоқимиз, шунинг учун тайёр бўлишимиз керак. Яъни, маълум соҳаларда яхши малакага эга бўлган кўпроқ ходимлар билан яхшиланмоқдамиз, тайёргарлик даражамизни оширмоқдамиз», деди Бауэр.
НАТО қўмондонлиги вакиллари алянс стратегияси ва режаларида икки таҳдид – Россия ва террорчи гуруҳлар тасвирланганини эслатди. «Биз ишлаб чиққан ва Вилнюсда маъқулланган режаларимиз Россиядан келаётган таҳдидга қарши туришга қаратилган», - деди НАТО Ҳарбий қўмитаси раҳбари.
Ўз навбатида, Каволи шунчаки: «Ҳа, биз тайёрмиз» деди. Шу билан бирга, у феврал ойида «деярли тенг душман» билан можарони ўхшатувчи, сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик тўрт ойлик машғулотлар бошланишини эълон қилди, унда 90 мингга яқин одам қатнашади. Манёврлар Норвегиядан Руминиягача бўлган Европа ҳудудини қамраб олади. Steadfast Defender манёврлар сценарийси - Россиянинг гўёки иттифоқдош ҳудудга ҳужуми, у НАТО жамоавий мудофаа шартномасининг 5-моддасини ишга солади.
Бауэр сўзларига кўра, машғулотларнинг бундай кўлами алянс янги тайёргарлик кўрганини кўрсатади. «Бу биз бутун иттифоқ бўйлаб, океандан нарида, Америка Қўшма Штатларидан Европагача бўлган ушбу миқёсдаги машқларни жойлаштиришимиз ва ўтказишимиз мумкин бўлган рекорд миқдордаги қўшиндир», деди у. Бундан ташқари, Ҳарбий қўмита раҳбари уруш фақат ҳарбийлар иши эмаслигини таъкидлади: «Уруш ҳақида гап кетганда, биз Украинада кўриб турганимиздек, бу - бутун жамиятга таъсир қилади».
17 ва 18 январ кунлари Брюсселда НАТОнинг юқори мартабали ҳарбий раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
23:17 / 15.11.2024
Россияда «ўлик жонлар»ни урушга юборган «военкомат» ходимлари қўлга олинди
23:13 / 15.11.2024
Россиялик ҳакерлар Европа сунъий йўлдошларига ҳужум қилмоқда
20:48 / 15.11.2024
Трамп ва Россия: «севги тарихими» ё сиёсий ўйин?
17:51 / 15.11.2024