Жамият | 17:00 / 25.01.2024
4483
1 дақиқада ўқилади
Реклама

«Асакабанк» АЖ «Mastercard World Black Edition» картасини эмиссия қилган биринчи банк сифатида эътироф этилди

«Асакабанк» АЖ «Mastercard» томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб «Mastercard World Black Edition» картасини эмиссия қилган банк сифатида эътироф этилди. Бу ҳақида банк Матбуот маркази хабар берди.

Банк матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 23 январь куни «MasterCard Europe SA»нинг кантри менеджери Денис Филлипов, Марказий Осиёда мижозлар билан ишлаш бўйича директори Вадил Галиулин, ҳамда унинг Ўзбекистон Республикасидаги мижозлар билан ишлаш бўйича менежери Элзара Габитова «Асакабанк» Бошқарувчи директори Бекзод Тангматовга мукофотни топширишди.

Учрашув давомида «Асакабанк» ва «MasterCard» ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

«Mastercard World Black Edition» картаси дунёнинг исталган нуқтасида глобал Мастерcард қўллаб-қувватлаш хизматини тақдим этади. «Mastercard World Black Edition» картасини чиқарган мижоз Mastercard дастури доирасида кенг кўламдаги махсус таклифларга эга бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид