Ўзбекистон | 17:08 / 26.01.2024
19329
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди

Чилонзор туманида "Малибу-2" ва "Спарк" иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида "Спарк" ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди.

Фото: Видеодан кадр

Жорий йилнинг 26 январ куни соат 02:20 ларда Чилонзор  тумани Бунёдкор кўчаси Чилонзор буюм бозори қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2004 йилда туғилган А.Т. бошқарувида бўлган "Малибу-2" русумли автомашинаси ҳамда 1997 йилда туғилган Б.Б. бошқарувида бўлган "Спарк" русумли автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида "Спарк" русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, "Спарк"нинг 1 нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

"Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз", дейилади хабарда.

Мавзуга оид