Жаҳон | 11:19 / 27.01.2024
13667
2 дақиқада ўқилади

Германия разведка хизмати раҳбари: Путин НАТОга ҳужум қилишдан қўрқмайди

Фото: IMAGO

Агар Ғарб ўзининг мудофаа қобилиятини аниқ намойиш қилмаса, Путиннинг Шимолий Атлантика алянсига ҳужум қилмаслик учун асоси қолмайди, деб ҳисоблайди Бруно Кал.

Россия қўшинлари Украинада муваффақият қозонса, Россия президенти Владимир Путин НАТОга аъзо давлатга ҳужум қилишдан қўрқмайди, дейди Германия федерал разведка хизмати (BND) президенти Бруно Кал. «Агар Украина таслим бўлишга мажбур бўлса, бу Россиянинг ҳукмронлик қилиш чанқоғини қондирмаслиги аниқ», дея Германиянинг ҳафталик Focus журнали 26 январ, жума куни Кал билан суҳбатдан парчаларни келтирган. Агар Ғарб ўзининг мудофаа қобилиятини аниқ намойиш қилмаса, Путиннинг Шимолий Атлантика алянсига ҳужум қилмаслик учун асоси қолмайди, деб ҳисоблайди BND раҳбари.

Путин ўз мақсадини аввалги қудрат ва буюк кучни тиклаш деб билади ҳамда агар ташқи сиёсатда зўравонликка тайёрлик ҳукмрон бўлиб, Европа унга таслим бўлса, ёмон бўлади, деб таъкидлади Бруно Кал. 

Кал Россияда ҳокимият алмашиш эҳтимолини шубҳа билан баҳолаб, Владимир Путин «қатъий эгарда ўтиргани»ни айтди. Унинг сўзларига кўра, Путин Кремлда чексиз ҳокимиятга эга ва ҳозирда унинг ҳаракатларига бирон-бир тарзда таъсир ўтказа оладиган одамлар йўқ. Агар у «қандайдир тарзда ўйиндан чиқадиган» бўлса ҳам, Россияда у каби ўйлайдиган ва айнан бир хил сиёсат юритадиганлар етарли, деб тушунтирди Германия федерал разведка хизмати президенти.

Мавзуга оид