Жаҳон | 09:56 / 30.01.2024
13364
1 дақиқада ўқилади

Олмаота-Тошкент-Термиз халқаро йўли вақтинча ёпилди

Бунга Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво ҳукм сураётгани сабаб бўлган.

Фото: vlast.kz

Олмаота-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Қозоғистондан ўтган қисмида транспорт воситалари ҳаракати ёпилган. Бу ҳақда Zakon.kz хабар бермоқда.

“КазАвтоЖол” маълумотларига кўра, 2024 йил 30 январ соат 22:40 дан об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши туфайли А-2 Олмаота-Тошкент-Термиз автомобил йўлининг (М-39 халқаро автомобил йўли Қозоғистонда шундай номланади) 59-километридан (Жанақурлис қишлоғи) 143-километригача (Жамбил вилояти чегараси)да бўлган қисми юк ва жамоат транспорти ҳаракати чекланган.

Маълумот учун, Қозоғисонда қиш мавсумида ноқулай об-ҳаво туфайли йирик халқаро магистрал йўлларда транспорт воситалари ҳаракати тез-тез чекланади.

Мавзуга оид