Германия ўзбекистонликлар учун 50 минг бўш иш ўрни таклиф қилмоқда
Номзодлар тил билиш даражасига қараб тўғридан-тўғри ёки дуал таълим орқали ишга жалб этилиши мумкин.
Ўзбекистон фуқаролари бир нечта соҳаларда Германияда иш фаолиятларини олиб боришлари мумкин. Бу ҳақда Kun.uz’га Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, агентлик томонидан ўзбекистонликларга хорижий иш берувчилар билан ҳамкорликда Германияда бир нечта соҳалардаги бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда.
Ушбу давлатда ишлаш истаги бўлган номзодлар қуйидаги соҳа ва касбларда бўш иш ўринлари учун рўйхатдан ўтишлари мумкин:
− ҳамшира;
− юк машинаси ҳайдовчиси;
− юк ва қишлоқ хўжалиги машиналарига техник хизмат кўрсатиш;
− меҳмонхона;
− ресторан;
− туризм;
− ҳунармандчилик;
− мехатроника;
− қурилиш ва бошқа соҳалар.
Номзодларга ausbildung (дуал таълим) асосида ишга жалб қилинганда 1000 евродан, тўғридан-тўғри ишга жалб қилинганда 2000 евродан бошланувчи маош таклиф этиляпти. Шунингдек, номзодлар учун республика ҳудудларида немис тили курсларини ташкил этиш имконияти мавжудлиги, бунинг учун рўйхатдан ўтган ўқув марказлари ҳам ҳамкорлик қилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
18:58 / 14.11.2024
Германия Ўзбекистонга «яшил» иқтисодиёт учун яна 3 млн евро грант ажратади
14:00 / 14.11.2024
ХДИ раҳбари Мерц Германия сиёсатини тубдан ўзгартиришни талаб қилмоқда
11:47 / 14.11.2024
Ўзбекистон давлат хизматчилари Германияда малака оширади
19:33 / 13.11.2024