Москва областида хавфсизлик кучлари мигрантлар яшаш жойларида йирик рейдлар ўтказди
Улар яқинда Россия паспортини олган, аммо ҳарбий рўйхатдан ўтмаган шахсларни қидирган.
Хавфсизлик кучлари Москва вилоятидаги мигрантларнинг яшаш жойларида йирик рейдлар ўтказди. Тадбирлар Шчелково ва Балашиха шаҳарларида бўлиб ўтди, деб хабар берди Baza.
Қайд қилинишича, 30 январ куни Балашихада Ички ишлар вазирлиги, ҳарбий комиссарият ва Тергов қўмитаси ходимлари яқинда Россия паспортини олган, аммо ҳарбий рўйхатдан ўтмаган шахсларни қидирган. Рейдлар маҳаллий ётоқхоналар, бозорлар ва кафеларда ҳам ўтказилган.
Манбага кўра, 11 нафар фуқаро ҳарбий қўмитага олиб кетилган, 4 нафарига ҳарбий рўйхатдан ўтиш мажбуриятини бажармагани учун баённома тузилган.
Худди шундай рейдлар Шчелковода ҳам бўлиб ўтган.
Baza хабарига кўра, ҳарбий мажбуриятдан қочиб юрган мигрантларни қўлга олиш бўйича операция Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги топшириғи билан ўтган йилнинг 1 октябрида бошланган. Октябр ойи бошидан буён 400 дан ортиқ киши хизматга чақирилгани таъкидланмоқда.
Шу билан бирга, Лосино-Петровский шаҳрида ўтказилган рейд доирасида 200 дан ортиқ одам қўлга олинган. ФХХ, полиция ва Россия гвардияси ходимлари мигрантлар ноқонуний яшаб, ишлаётган жойларни аниқлаган: пластик деразалар заводи, новвойхоналар ва махфий фабрикалар.
Рейд натижасида 107 нафар шахс ички ишлар бўлимига олиб борилган, 12 нафарига нисбатан маъмурий баённома тузилган. 22 нафари Россияда бўлиш қоидаларини бузганликда айбланган.
Мавзуга оид
19:27 / 14.11.2024
Ўзбекистондаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист қонида ис гази излари топилди – ОАВ
15:42 / 14.11.2024
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024