Буюк Британия қироли Чарлз III саратон касаллигига чалингани аниқланди
Монарх даволанишни бошлаб юборган ва жамоатчилик вакиллари билан бўладиган барча учрашувларни бекор қилган.
Бакингҳэм саройи хабарига кўра, Буюк Британия қироли Чарлз III саратон касаллигига чалингани аниқланди. Бу ҳақда Sky News ёзди.
Қайд қилинишича, 75 ёшли монарх 5 феврал куни даволанишни бошлаган.
Аввалроқ, Чарлз III простата бези билан боғлиқ тиббий муолажадан ўтган эди. Хабарга кўра, айнан шу вақтда унда саратон касаллиги борлиги аниқланган ва бу простата билан боғлиқ эмас.
Қирол саратон касаллигидан даволанишни 5 февралда бошлаган. Таъкидланишича, у шифохонага ётқизилмайди, балки амбулатор шароитда даволанади. Шифокорлар тавсиясига кўра, даволаниш вақтида жамоатчилик вакиллари билан бўладиган барча учрашувларни бекор қилади. Бироқ, ҳукумат ҳужжатлари билан ишлашда давом этади.
Чарлз III шифокорларга ўз вақтида ташхис қўйгани учун миннатдорчилик билдирди ва оптимист эканини, имкон қадар тезроқ тузалиб, хизматга қайтишга умид қилишини айтди.
Мавзуга оид
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024
Британияда одамларнинг ДНК маълумотларини сақлаб келган компания изсиз йўқолди
18:17 / 08.11.2024
АҚШ ортидан Британия ҳам Ўзбекистоннинг Uzstanex компаниясига қарши санкция киритди
17:42 / 08.11.2024