Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидаги операцияларни кенгайтиришга тайёрланмоқда
Ҳарбийлар «Ҳизбуллоҳ» жангчиларига зарар етказишда ва гуруҳнинг ҳарбий салоҳиятини камайтиришда» давом этиши таъкидланмоқда.
Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлар кўламини кенгайтиришга тайёрланмоқда, деди Исроил мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) Шимолий қўмондонлиги раҳбари Ори Гордин. Бу ҳақда The Times of Israel ёзди.
Унинг сўзларига кўра, ҳарбийларнинг мақсади «Ғазо сектори шимолидаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни ўзгартириш, шунда аҳоли ўз уйига хавфсиз қайтиши мумкин». Унинг қўшимча қилишича, ҳарбийлар «Ҳизбуллоҳ» жангчиларига зарар етказишда ва гуруҳнинг ҳарбий салоҳиятини камайтиришда» давом этади.
8 октябрдан бери Ливанда жойлашган террорчилик гуруҳи деярли ҳар куни Исроил шимолидаги жамоаларга ракеталар ва дронлар билан зарба бермоқда. Оқибатда, 80 мингга яқин одам мамлакат ичкарисида ўз уйини тарк этган.
«Шимол халқи — ҳаракатларни давом этиш учун бизга куч бермоқда, улар шимолда эришган ютуқларимизни таъминловчи таянчдир», деди Гордин.
Мавзуга оид
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024