Бухоро маъмурий марказини кўчириш учун пул қаердан олиниши ҳақида маълумот берилди
Вилоят бош архитектори Зуҳриддин Муҳиддиновнинг айтишича, Бухоронинг янги маъмурий маркази “Бухоро сити”да бўлади. У ерда ҳокимият, прокуратура каби давлат идораларининг бинолари бўлажак этнопарк ҳудудини сотишдан тушган маблағлар ҳисобига қурилади.
Бухоро шаҳри марказидаги 32,6 гектар ҳудудда бино-иншоотлар бузилиб, ўрнида Боқий Бухоро маданий-этнографик парки қурилиши эълон қилинган эди. Вилоят бош архитектори Зуҳриддин Муҳиддинов бу борада журналистларнинг бир нечта саволларига жавоб берди.
Унинг айтишича, бузилиши режалаштирилган ҳудуддаги давлат идоралари учун янги бинолар ерларнинг сотилишидан тушган маблағлар ҳисобидан қурилади.
Тадбиркорлик субъектларининг мулклари бузилиши учун компенсация тўловлари эса маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
“Бу ҳудудда асосан маъмурий бинолар, йирик спорт иншооти, хусусан, марказий ўйингоҳ ва тадбиркорларга тегишли иншоотлар жойлашган.
Бугунги кунда маъмурий бинолар – вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, вилоят прокуратураси каби объектларнинг янгидан қурилиши бўйича “Бухоро сити” мажмуасида лойиҳа ишлари амалга оширилмоқда. Бош режа ишлаб чиқилиб, концепцияга жойлаштирилди. Булар кўчирилиши режалаштирилган объектларнинг сотилишидан тушган маблағлар ҳисобидан қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, марказий ўйингоҳ ҳам шу объектлар сотилишидан келган пул эвазига қурилиши кўзда тутилган.
Тадбиркорлик субъектларига тегишли мол-мулкларга белгиланган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан компенсация тўланади ва уларнинг розилиги олиниши белгиланган”, деди у.
Бош архитекторга кўра, биноларни бузиш харажатлари улар жойлашган ер участкаларини аукционда сотиб оладиган ташкилот зиммасида бўлади.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
12:22 / 08.11.2024
Бухорода Хитой иштирокида саноат парки барпо этилади
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024