Зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар тоифалари белгиланиши мумкин
Янги қонун лойиҳасида зўравонликдан жабрланувчи, шунингдек ўзларига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар тоифалари (етим, назоратсиз, ақлий ривожланишда нуқсони бор, тиланчилик билан шуғулланаётган болалар) кўзда тутилмоқда.
“Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда.
Ушбу қонун лойиҳасида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга масъул давлат органлари ва ташкилотлар, уларнинг ваколатлари белгиланмоқда.
Шу билан бирга, болаларга нисбатан зўравонлик шаклларига тариф берилиб, зўравонлик шаклларига аниқлик киритилмоқда. Зўравонликдан жабрланувчи, шунингдек ўзларига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар тоифалари (етим, назоратсиз, ақлий ривожланишда нуқсони бор, тиланчилик билан шуғулланаётган болалар) кўзда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, уларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига муросасиз муносабатда бўлиш ва зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
20:57 / 31.10.2024
Суданда 130 аёл жинсий зўравонликдан қутулиш учун ўз жонига қасд қилди
08:10 / 26.10.2024
Тошкентда 15 ёшли болани поезд уриб кетди
09:30 / 23.10.2024
Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
07:40 / 16.10.2024