Тошкент метросига янги поездлар олиб келинди
Улар 8-10 кун синовдан ўтказилгач йўловчи таший бошлаши айтилмоқда.
2024 йил 24 феврал куни Тошкент метросига тўрт вагонли учта янги замонавий поезд келтирилган. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, янги поездлар йўриқномага асосан 8−10 кун синовдан ўтказилади ва кейин йўловчиларга хизмат қилишни бошлайди.
Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида янги ҳаракат таркиблари асосан, “Юнусобод” ва “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишларида ҳаракатга чиқарилади.
Қайд этилишича, май ойи сўнгигача босқичма-босқич яна 8 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган. Бу ишлар натижасида метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.
Мавзуга оид
10:47
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024
Тошкентда метро станциясида ҳожатини чиқарган эркак бўйича маълумот берилди
13:06 / 06.11.2024