АҚШ қирғизистонликлар учун визалар муддатини узайтирди
Сайёҳлик ва ишбилармонлик визалари муддати 5 йилдан 10 йилга узайтирилди.
АҚШ ҳукумати Қирғизистон фуқароларига Америкага бориш учун бериладиган сайёҳлик ва ишбилармонлик визаларининг амал қилиш муддатини 5 йилдан 10 йилгача узайтирди. Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг Қирғизистондаги элчихонаси хабар берди.
Бундан ташқари, Қирғизистон паспорти эгалари учун B1, B2 ва B1/B2 визаларини олишга ариза берганлик учун ундириладиган 20 долларлик тўлов ҳам бекор қилинди.
«Ушбу ўзгаришлар қирғиз халқи учун хизматларни яхшилаш, мамлакатларимиз ўртасида сафарларни соддалаштириш ва алоқаларимизни яхшилашга қаратилган», деди Қирғизистондаги АҚШ элчиси Лесли Вигери.
Янги 10 йиллик муддат 2024 йил 4 мартдан бошлаб берилган B1, B2 ва B1/B2 визаларига нисбатан амал қилади. Таъкидланишича, ёзда консуллик хизматлари янада ривожлантирилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:20
Трамп тарафдорлари АҚШдан ноқонуний мигрантларни депортация қилишга тайёрланмоқда – ОАВ
19:32
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
18:18
Имзо чекишни билмагани учун минглаб ёш америкаликларнинг сайлов бюллетени бекор қилинди
13:33