Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров вафот этди
У жиноий шериклари билан 48 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбланиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди. Марҳумнинг ўлими жазони ижро этиш муассасасида рўй берган. Собиқ ҳокимнинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.
Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров қамоқхонада вафот этган. Буни Kun.uz’нинг Андижон вилояти ҳокимлигидаги манбаси тасдиқлади. Унинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.
2019 йил 8 октябрдан Андижон шаҳар ҳокими лавозимига расман киришган Баҳромжон Ҳайдаров 2022 йилнинг июн ойида жиноят қилганликда айбланиб, процессуал тартибда ушланганди.
Ҳайдаров вилоят молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган вақтда шериклари билан 48 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган. Тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларнинг 32 нафари қамоққа олинган.
Шунингдек, Баҳромжон Ҳайдаров ҳоким сифатида ҳам ер ажратиш билан боғлиқ қонунбузарликлар оқибатида давлат манфаатларига 1,7 млрд сўмдан ортиқ зарар келтиргани маълум қилинганди.
Аввалроқ суд ҳукми билан собиқ ҳокимга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.
Баҳромжон Ҳайдаров 1972 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятида туғилган, 1995 йил Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институтини (сиртқи), 1998 йил Ўзбекистон Банк-молия академиясини (кундузги) тамомлаган.
1994 йилда Андижон вилояти ҳокимлиги молия бошқармасида иш бошлаган Баҳромжон Ҳайдаров 2017-2019 йилларда бошқарма бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.
Мавзуга оид
18:09 / 13.09.2024
Андижонда ўқувчиларни жазо сифатида ўтириб-турғазган ходимга чора кўрилди
14:38 / 12.09.2024
Андижонда дарсга кеч келган қизлар жазо сифатида ўтириб-турғазилди. Бу мумкин эмас
12:19 / 10.09.2024
Андижонда ҳомиладор аёлнинг вафоти бўйича прокуратура текширув ўтказади
16:06 / 09.09.2024