Ҳудудларда кучли таъсир қилувчи дорилар савдосига чек қўйилди
Бухоро ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабарига кўра, департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро Х.О. ноқонуний даромад орттириш мақсадида жами 102 дона “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Х.Х.га сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Р. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жами 75 дона “Тропикамид” ва “Pfizer” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:31 / 22.12.2024
Божхона постидан 9 ойлик чақалоғининг кийимларига дори яшириб ўтмоқчи бўлган аёл ушланди
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:25 / 05.12.2024
ИЖҚКД дорилар хариди қонунийлиги устидан қатъий назорат ўрнатади
15:29 / 03.12.2024