Ўзбекистон | 12:18 / 05.03.2024
9326
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида зилзила содир бўлди

Тошкент вилоятида эпицентри Бўстонлиқ тумани бўлган зилзила содир бўлди. Унинг кучи 2 баллни ташкил этди.

5 март куни соат 11:52 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Зилзила магнитудаси 3,6 га тенг. Чуқурлик — 15 км. Эпицентр эса Тошкентдан 96 км жануби-шарқда жойлашган.

Ер қимирлаши сезилиш кучи 2 баллни ташкил этган.

Бу март ойида Ўзбекистон ҳудудларида юз берган учинчи зилзила ҳисобланади. 1 март куни Фарғона вилояти Қува туманида, 4 март куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида ер қимирлаганди.

Мавзуга оид