Самарқанддаги тоғолди ҳудудда сайёҳлик мажмуаси қурилиши кутилмоқда
Мисрлик сармоядор Ўзбекистонда сайёҳлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда.
Ўзбекистон элчихонасида Arab Nihol Investors қўшма корхонаси таъсисчиси, мисрлик йирик тадбиркор Аҳмад Зейдан билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Учрашувда Самарқанд вилояти Ургут туманининг тоғолди ҳудудида сайёҳлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мисрлик сармоядор мазкур лойиҳада иштирок этишга қизиқиш билдирди. Томонлар лойиҳа билан боғлиқ масалалар ва хорижий инвесторнинг таклифлари хусусида фикр алмашди.
Сайёҳлик мажмуасини уч босқичда амалга ошириш режалаштирилган. Биринчи босқичда сим йўли қурилади. Шундан сўнг 100 ўринли замонавий меҳмонхона барпо этилади. Сўнгги босқичда эса 100 ўринли санаторий қурилиши мўлжалланмоқда. Мажмуа тўлиқ ишга тушгач 500 та янги доимий иш ўрни яратилади.
Мавзуга оид
13:49
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024