Ўзбекистон | 12:19 / 07.03.2024
34242
2 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон бўйича 7-11 март кунларига об-ҳаво прогнози берилди.

Фото: Kun.uz

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича иш ҳафтасининг бошида бошланган ҳаво ҳарорат аста-секин кўтарилиши давом этади.

Ҳаво ҳарорати кечалари +5...+10 даража, кундуз кунлари 7 мартда +13...+16 даража, 8 мартда +17...+20 даража атрофида бўлади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Эртага ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва куннинг иккинчи ярмида Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

9-11 март кунлари Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат фони анча юқори бўлиши сақланиб туради, кечалари +5...+10 даража, кундуз кунлари +13...+18 даража бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, 9 мартда баъзида 22-24 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтда 7-8 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 9-11 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 9 мартда 12-15 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечалари +5...+10 даража, кундуз кунлари +13...+18 даража бўлади.

Мавзуга оид