Ўзбекистон | 09:00 / 07.03.2024
3565
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистондаги илк дискаунтерлар тармоғи — Havas'га 5 йил тўлди

Фото: Havas

Havas дўконлари сони бўйича Марказий Осиёдаги энг йирик савдо тармоқларидан бири сифатида ўзининг 5 йиллик юбилейини нишонлаяпти ва ҳар беш ярим кунда янги дўкон очяпти.

Бундан роппа-роса 5 йил аввал Тошкентда биринчи Havas дўкони очилган эди. 2019 йилда Ўзбекистон аҳолисининг аксар қисми “дискаунтер” сўзини эшитмаган бўлса ҳам керак. Havas тармоғи кашшоф сифатида ушбу форматни мижозлар орасида кенг оммалаштиришга муваффақ бўлди

Havas муваффақиятини статистика яққол кўрсатиб турибди. 5 йил давомида тармоқ дўконларига 148 000 000 дан ортиқ харидор ташриф буюрди. Тармоқ ходимлари сони эса 2500 кишига етди.

Бугунги кунда Havas Тошкент шаҳри ва вилоятида 314 дан ортиқ дўконга эга. Ушбу кўрсаткичга кўра, Havas ҳақли равишда Марказий Осиёдаги энг йирик савдо тармоқларидан бири ҳисобланади. Тармоқнинг барча дискаунтерлари умумий майдони 118 000 м² дан ортиқ.

Ниманинг ҳисобига дискаунтерлар тармоғи жадал ривожланиб, Ўзбекистонда ритейл йўналишини ўзгартирмоқда.

Ортиқча ҳашаматсиз дўконлар

“Ортиқча ҳашаматсиз дўконлар” — Havas тармоғини айнан шундай сифатлаш мумкин. Дискаунтерларнинг ассортимент рўйхати 1200 гача бўлган маҳсулот турини ўз ичига олади. Булар энг оммабоп ва мижозлар орасида доимий юқори талабга эга бўлган кундалик маҳсулотларнинг классик тўпламидир. Ассортиментнинг катта эмаслиги нархлар ва сифатни яхшироқ назорат қилиш ҳамда тармоқ харажатларини камайтириш имконини беради.

Маҳсулотлар майдони 30 000 м² бўлган йирик тақсимлаш марказлари ва омборхоналарда сақланади.

Ҳиссиётлар ўрнига самарадорлик

Havas маҳсулотлар нархини паст даражада сақлаб туришга пухта йўлга қўйилган жараёнлар ва ҳатто энг майда деталларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш орқали эришади.

Тармоқ дўконларида ҳиссиётлар уйғотишга қаратилган, кўпроқ пул сарфлашга чорлайдиган ёрқин пештахталар ўрнига оддий жавонлар қатори жойланган. Бунда харидорнинг эътибори ташқи безакларга эмас, айнан маҳсулотга қаратилади.

Havas ассортиментининг катта қисми хусусий савдо белгиси (ХСБ) остида тақдим этилган маҳсулотлардан иборат. Хусусий савдо белгиси маҳсулотларининг сифати таниқли брендлар маҳсулотларидан фарқ қилмайди. Шу билан бирга, хусусий савдо белгиси маҳсулотларининг нархи анча арзонроқ, сабаби, уларга маркетинг харажатлари ва бошқа устамалар қўйилмайди. Бундан ташқари, хусусий савдо белгисининг мавжудлиги тармоққа маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан жавонга тушгунга қадар бўлган тўлиқ жараённи назорат қилиш ва нархларни янада кўпроқ мувофиқлаштириш имконини беради.

Муваффақиятнинг яна бир сири ихчам дўконлар ва универсал ходимлардир. Havas дўконларининг майдони асосан 800–1000 м² дан ошмайди. Улардаги жараёнлар бир вақтнинг ўзида ҳам мерчендайзер, ҳам кассир, ҳам сотувчи-консултант вазифасини бажарувчи кам сонли ходимлар томонидан бошқарилади.

Кичик майдонли дўконлар ижара харажатларини оптималлаштириш ва янги дўконлар очиш учун мос биноларни тезда топиш имконини беради.

Одамлар кундалик харидлардан пул тежашни маъқул кўрадилар, Havas эса бунинг учун барча шароитларни яратади — ҳис-туйғулар эмас, самарадорликни таклиф қилади.

Havas — трендларни белгилаётган тармоқ

Уй яқинида дискаунтерлар очишда биринчилардан бўлган Havas Ўзбекистонда савдонинг янги тенденцияларини ўрнатмоқда. Havas дўконларининг машҳурлиги ошиб бораётгани маҳаллалар ва аҳоли турар жойларида бошқа кўплаб экспресс-маркетларнинг очилишига туртки бўлди.

Ҳар беш ярим кунда битта дўкон очиш ўртача суръатида Havas жадал ўсишда давом этмоқда.

Ташкил этилган вақтдан ўтган 5 йил давомида Havas бутун Марказий Осиё минтақасида йирик чакана савдо тармоғига айланди. 330 та дўкон мутлақо чегара эмас. Havas тармоғи истиқболга интилган ҳолда яқин орада Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида янги дискаунтерлар очишни режалаштирган.

Havas муваффақиятига унинг ҳамёнбоп нархларда сифатли маҳсулотларни тақдим этиш орқали халққа хизмат кўрсатиш миссиясига содиқ қолаётгани мададкор бўлмоқда.

Havas — халқ хизматида.

Ахборот маркази телефон рақами: (+998) 71−205−95−95

Сайт: havasfood.uz

Facebook: fb.com/havasuz

Instagram: @havasuz

Telegram-канал: t.me/havasuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид