Ўзбекистонда янги “Сinnabon” қандолатчилик уйи очилди!
Cenomi Group корхонаси Ўзбекистон бозорига дунёнинг таниқли қандолатчилик брендларидан бирини олиб кирди.
“Сinnabon” бу — долчинли булочкалар, пиширилган маҳсулотлар ва мазали ичимликлар тайёрловчи машҳур корхона бўлиб, у Ўзбекистонда илк қандолатчилик уйини очди.
Пойтахтда очилган янги “Сinnabon” қандолат уйи франшизаси Cenomi Retail компанияси томонидан бошқарилади. Саудия Арабистонининг Cenomi Retail компанияси – турмуш тарзи ва чакана савдо соҳасида етакчи корхона бўлиб, ҳозирда компания Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва МДҲ давлатларида тобора юксалиб бормоқда.
“Сinnabon” – дунёдаги севимли брендлардан бири. Ўзбекистон аҳолисини такрорланмас, мазали ва пиширилган барра маҳсулотлар билан таъминлай олганимиздан жуда хурсандмиз. "Cenomi” мижозлар учун турмуш тарзи, мода, овқатланиш ва ўйин-кулги экотизимида энг яхшисини таклиф қилади ва биз бажараётган ҳар бир ишда мижозлар учун энг юқори даражада хизмат кўрсатишдан фахрланамиз”, - деди Cenomi Group корхонасининг Ўзбекистондаги тижорат директори Зарадечт Ҳамоу.
Янги қандолат уйида меҳмонлар хушбўй долчинли иссиқ ширинликлардан баҳраманд бўлишади. “Сinnabon”нинг машҳур долчинли булочкалари “Макара” долчини билан тайёрланади, устига қаймоқли пишлоқ қўшилади. Улар классик, карамелли Caramel Pecabon ва шоколадли Cocobon каби кўплаб турларда бўлади.
Меҳмонлар долчинли булочкалардан ташқари, Roll on the go – ўзи билан бирга олиб кетиш мумкин бўлган классик булочканинг ўзига хос таъмидан ва Cinnabon Stix каби ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишлари мумкин. Жумладан, эспрессодан тайёрланувчи иссиқ ва музли қаҳвалар ва аралаш чиллатталар ҳам таклиф этилади. Янги Cinnabon ноз-неъматларини хуш кўрувчилар уйларига CinnaPack олиб кетишлари ёки тўғридан тўғри ўз эшикларигача буюртма беришлари мумкин.
Янги “Cinnabon” қандолат уйи Сеул Мун кўчасида жойлашган.
Батафсил маълумотни cenomigroup.com web-манзили орқали олиш мумкин.
Cenomi Retail ҳақида
Cenomi Retail Саудия Арабистони Қироллигидаги йирик франчайзинг чакана савдо мулкдори ва Яқин Шарқдаги бу соҳада ягона рўйхатга олинган бизнес ҳисобланади. Компанияга таниқли бизнесмен ва девелопер Фаваз АлҲокаир ва ака-ука Салмон ва Абдулмажидлар томонидан ҳамкорликда асос солинган. Cenomi Retail 1991 йилда ўзининг биринчи дўконини очганидан бери сезиларли даражада ўсди ва ҳозирда 11 мамлакатдаги 100 та савдо марказларининг 1300 дан ортиқ дўконларда фаол ишлаб келмоқда.
“Cinnabon” қандолат корхоналари 1985 йилда Американинг Сиэтл шаҳрида ташкил этилган ва ҳозирда Атланта шаҳрида жойлашган бўлиб, долчинли булочка пиширувчи қандолатчилар орасида етакчиси ҳисобланади. 2023 йил 26 март ҳолатига кўра, Cinnabon дунё бўйлаб 1850 дан ортиқ дўконга эга бўлиб, биринчи навбатда савдо марказлари, аэропортлар, вокзаллар, сайёҳлик майдонлари ва кўнгилочар марказлар каби тирбандлик кўп бўлган жойларда жойлашган.
Cinnabon ижтимоий тармоқларда:
Instagram: @Cinnabonuzbekistan
Facebook: Cinnabon
Twitter: @cinnabon
Сайт: Cinnabon.com
Реклама ҳуқуқи асосида