Тошкентда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш фактларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш борасида ишларни давом эттирмоқда.
Жорий йилнинг 12-13 феврал кунлари ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Чилонзор туманида кучли таъсир қилувчи моддаларнинг муомаласи билан боғлиқ ҳолат аниқланди.
Ўзини шубҳали тутган икки нафар шахс ходимлар томонидан тўхтатилди. Холислар иштирокида текширилган 29 ёшли Ш.М. ва 25 ёшли А.М.нинг ёнида, шунингдек Ш.М.га тегишли “Спарк” русумли автомобил салонида 53 дона “Зардекс” капсулалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Суҳбат давомида гумонланувчилар ушбу моддаларни 29 ёшли Ш.дан ноқонуний равишда сотиб олганликларини маълум қилган. Тезкор тадбир давомида ходимлар кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган Ш.Й.ни қўлга олди. Унинг яшаш манзили холислар иштирокида текширилганда, 1 939 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 273, 251-1-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
17:07
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
13:33 / 18.12.2024
Ўзбекистон савдони осонлаштириш бўйича миллий "йўл харитаси"ни имзолади
14:40 / 17.12.2024
Ўзбекистон Стокҳолм ва Ҳелсингборгда савдо уйларини очмоқчи
08:20 / 13.12.2024