Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди
Кобулда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Афғонистон музокараларида иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кобул шаҳрига ташрифи давомида кеча Афғонистон муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари билан учрашув ва музокаралар ўтказди.
"Кобулга ташрифимиз чоғида Афғонистон муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари – бош вазир в.б. Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд жаноби олийлари, бош вазир ўринбосари в.б. Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий жаноби олийлари, бош вазир ўринбосари в.б. Мулла Абдул Ғани Бародар жаноби олийлари, ташқи ишлар вазирлиги в.б. Мавлавий Амир Хон Муттақий жаноби олийлари, ички ишлар вазири в.б. Халифа Сирожиддин Ҳаққоний жаноби олийлари, савдо ва саноат вазири в.б. Нуриддин Азизий жаноби олийлари билан учрашувлар ўтказдик", — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Музокаралар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди. Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилди.
"Бизни бой ва муштарак тарихимиз, умумий анъаналаримиз ва келажагимиз бирлаштиради. Биргаликда амалга оширишимиз мумкин бўлган кўплаб имкониятлар мавжуд", деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 10 март куни ташриф билан Доҳа шаҳрига борди ҳамда Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний билан учрашди.
Мавзуга оид
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024
Қўштепа канали бўйича афғон-ўзбек музокараларнинг учинчи босқичи Тошкентда ўтказилади
10:00 / 02.11.2024