Ўзбекистон | 10:56 / 15.03.2024
1794
1 дақиқада ўқилади

Гананинг Ўзбекистондаги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Гана элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) Эрик Овусу Боатенгни қабул қилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

"Гананинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Эрик Овусу Боатенг жаноблари билан учрашишдан ва унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон Гананинг мамлакатни халқаро институтлар доирасида доимий қўллаб-қувватлаб келаётганини юксак қадрлайди. Икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги ва алоқаларга янги динамика бахш этиш зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Гана ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йил 28 октябрда ўрнатилган. Эрик Овусу Боатенг Гананинг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган биринчи элчиси бўлди.

Мавзуга оид