Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазири Ўлжас Бектенов билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистон президенти кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини тубдан кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Тошкентда Қозоғистон бош вазири Ўлжас Бектенов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди.
Қайд қилинишича, учрашувда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, бўлажак олий даражадаги қўшма тадбирларга тайёргарлик доирасида ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш жараёнида, шу жумладан ваколатли вазирлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ доирасида тўсиқларни бартараф этиш ва ўзаро келишилган чораларни кўриш зарурлиги қайд этилди.
Мамлакатлар стратегик шериклигида муҳим йўналишлар бўлган саноат, транспорт ва логистикада кооперацияни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Устувор тармоқлардаги инвестиция дастурларининг янги портфелини ҳамда транспорт ва энергетика соҳасидаги минтақавий аҳамиятга эга инфратузилмавий лойиҳаларни фаол илгари суриш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни тубдан кенгайтириш мақсадида ҳукуматлар даражасида яқин ва тизимли алоқаларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024