Ўзбекистон | 12:07 / 20.03.2024
13915
1 дақиқада ўқилади

Қўқон аэропорти 1 апрелдан ўз фаолиятини тиклайди 

Фарғона вилоятида Қўқон аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди. 

Фото: Uzbekistan Airports

Бугун, 20 март куни эрталаб аэропорт биринчи техник парвозни қабул қилди – Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг А320 NEO самолёти экипажи Қўқон аэропортига қўнди.

Вилоят аэропортида учиш-қўниш йўлаги 2000 метргача узайтирилди ҳамда А320 ва ATR72-600 русумли самолётлар учун иккита тўхташ жойига эга перрон реконструкция қилинди. 

Шунингдек, аэропортда 100 кишига мўлжалланган 900 кв м майдонли янги йўловчи терминали қурилди.

Uzbekistan Airways учувчилари томонидан Тошкент –   Қўқон йўналиши бўйича амалга оширилган техник парвоз аэродромнинг самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга ҳамда терминалнинг йўловчиларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатишга тўлиқ тайёрлигини кўрсатди.

Мунтазам парвозларни 2024 йил 1 апрелдан бошлаш режалаштирилган.

Мавзуга оид