Иқтисодиёт | 11:23 / 21.03.2024
14308
1 дақиқада ўқилади

2024 йилнинг икки ойида 2,3 млрд долларлик экспорт амалга оширилди 

2024 йил январ-феврал ойлари якунига 2,3 млрд долларлик экспорт амалга оширилди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Огулнур Атаева маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Бунда ўсиш 15 фоизни (+300 млн сўм) ташкил қилди. Экспорт ҳажмлари ўсиши тўқимачилик (519 млн доллар) мева-сабзавот (150,1 млн доллар), минерал ўғитлар (29,8 млн доллар) ҳамда туризм (280 млн доллар), транспорт (228 млн доллар) ва ахборот (49,6 млн доллар) хизматларига тўғри келди.

Жумладан, экспортчилар фаолиятини ўрганиш давомида 257 та муаммоли масала аниқланди ва 137 та муаммо ҳал этилди. Ҳозирда 38 та корхонанинг 166,8 млрд сўм кредит олиш бўйича мурожаатлари тижорат банклари томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Шунингдек, карантин ва стандартлаштириш билан боғлиқ 26 та муаммодан 13 таси ҳал этилди ва 10 таси ўрганиб чиқилмоқда.

Мавзуга оид