Ўзбекистон | 11:16 / 21.03.2024
15278
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчилар жаримага тортилди

Тармоқларда Tahoe ва BYD Song Plus автомобиллари Сергелида соатига 170−180 км тезликда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Ҳайдовчилар билан «профилактик суҳбат» ўтказилган.

Фото: Тошкент ИИББ ЙҲХБ

20 март куни Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ Сергели тумани Файзли кўчаси бўйлаб 170−180 км/соат тезликда ҳаракатланиб, бу ҳолат акс этган видеони интернетга жойлаштирган икки ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилганини маълум қилди.

Tahoe (01X080KB) ҳайдовчиси — 1998 йилда туғилган Аҳрор ва BYD Song Plus (01U081DC) ҳайдовчиси — 1989 йилда туғилган Сирожиддин ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган, — дейилади хабарда.

Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-3-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштирилган. Ушбу моддага кўра, белгиланган тезликни (шаҳарда 60 км/соат) 40 км/соатдан ортиқ ошириб ҳайдаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 баравари миқдорида жаримага сабаб бўлади. 

Шунингдек, ҳайдовчилар билан «профилактик суҳбат» ўтказилган.

Мавзуга оид